Бугун айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади
Жамият
−
08:14 3114 1 дақиқа
Ўзгидромет бугун, 3 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража, баъзи жойларда 24 даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17 даража бўлади.
Live
Барчаси