Бугун айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 12 апрель кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 22-27 даража илиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 30-33 даражагача иссиқ бўлади.

Пойтахт Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг