Бугун АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги “C5+1” учрашуви ўтказилади

Жамият

image

Бугун, 23 апрель куни видеоконференсалоқа орқали Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий сиёсат, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг иқтисодиёт, минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашиш йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Маълумот учун, бу АҚШнинг янги маъмурияти ва Марказий Осиё ўртасидаги илк расмий учрашув ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклаб, “C5+1” мулоқоти давом этишидан умидворлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг