Бугун Абдусатторов жаҳоннинг иккинчи рақамли шахматчисига қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 25 январь куни Нидерландияда давом этаётган “Tata Steel Chess-2023” турнирининг 10-тур ўйинлари старт олади. Тур доирасида мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлиб турган ўзбекистонлик гроссмесйтер Нодирбек Абдусатторов хитойлик Дин Лиженга қарши баҳс олиб боради.

Жаҳон рейтингида 2-поғонани банд этиб турган хитойлик шахматчи мусобақада ортда қолган 9 та турдан сўнг, 4 очко жамғарган ҳолда 10-ўринда бормоқда. Ўзбекистон вакили бугунги баҳсда Лиженга қарши оқ доналарда ўйнайди.

“Challenger” гуруҳида ғолиблик учун курашаётган Жавоҳир Синдоров эса қора доналарда мезбонлар вакили Эрвин Лавига қарши баҳс олиб боради.

“Masters”, 10-тур: Нодирбек Абдусатторов (оқ) – Лижен Дин (қора);

“Challenger”, 10-тур: Эрвин Лави (оқ)  – Жавоҳир Синдоров (қора).


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг