Бугун Абдусатторов ва Синдоров қатнашаётган нуфузли турнир якунланади

Спорт

image

Бугун, 14 февраль куни Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess Grand Slam” турнири якунланади.

Мусобақа стартидаёқ шов-шувли натижаларни кўрсатган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бугун 3-ўрин учун  кечадиган баҳснинг иккинчи партиясида норвегиялик таниқли шахматчи Магнус Карлсенга қарши дона суради. Томонлар ўртасидаги биринчи баҳсда норвегиялик гроссмейстернинг қўли баланд келди. Синдоров фақатгина ғалаба қозониш орқали ўтинни тай-брекка олиб ўтиши ва тай-брекда ҳам зафар қучиб, мусобақани кучли учликда якунлаши мумкин.

Яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 5-ўрини учун америкалик Ҳикару Накамура ҳам баҳс олиб боради. Абдусатторов ҳам худди Синдоров сингари 1-партияда рақибига мағлубиятга учради. Нодирбекни ҳам Накамурага қарши баҳсда фақатгина ғалаба қониқтиради.

Маълумот учун, “Freestyle Chess Grand Slam” турнирида 3-ўринни қўлга киритган шахматчи 100 минг, 5-ўрин эгаси эса 50 минг АҚШ доллар пул мукофотига эга чиқади. Мусобақанинг жавоб ўйинлари Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг