Бугун Абдусатторов ва Синдоров 58 минг евролик турнирдаги юришини бошлайди

Спорт

image

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров Англия пойтахти Лондон шаҳри мезбонлик қилаётган “WR Chess Masters” турниридаги иштирокини бошлайди. 

 “WR Chess Masters” мусобақасида дунёнинг энг яхши шахматчилари ўзаро куч синашади. Турнирда дунё шахматининг ёрқин 16 юлдузи инновацион форматда чемпионлик учун кураш олиб боради. 

Соврин жамғармаси 58 минг еврони ташкил этадиган мусобақа 18 октябрга қадар давом этади. Дастлабки босқичда Нодирбек Абдусатторов турнирдаги ягона аёл шахматчи, Швейцария вакили Александра Костенюкка қарши дона сурса, Жавоҳир Синдоров франциялик Максим Вашье-Лаграв билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made