Бугун 8 нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилади

Спорт

image

Хабарингиз бор, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун иккинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувларга старт берилади.

Саралаш босқичидин ўрин олган мазкур кунда 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилишади. Улар орасида Исроил Мадримов, Миразиз Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов каби таниқли чарм қўлқоп усталарини ҳам кўришимиз мумкин. 

Бугун қуйидаги ўзбек боксчилари жанг ўтказади:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Даичи Хасебе (Япония)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Ман Чо Чол (КХДР)
-54 кг: Турсуной Раҳимова – Киан Ши (Хитой)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Нилуфар Бобоёрова (Тожикистон)
-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Алманбет Алибеков (Қирғизистон)
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Амир Масуд (Покистон)
-75 кг: Исроил Мадримов – Трунг Ву (Вьетнам)
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева – Нхи Нгуен (Вьетнам)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар доирасида Бобо-Усмон Батуров, Шунқор Абдурасулов ва Ёдгорой Мирзаева ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ижобий ҳал қилишган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг