Бугун Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
08 Август 2024 20729 1 дақиқа
Бугун, 8 август куни Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг бокс турида финал баҳслари бошланади. -51 кг да ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Дўсматовга финалда мезбон спортчи Беннама Билол рақиблик қилади. Дўсматовдан ташқари -57 кг вазнда Абдумалик Халоков ярим финал жангида иштирок этади. Байроқдор Халоков австралиялик Чарли Сеньор билан баҳс олиб боради.
Кун дастурида таэквондо жанглари ҳам старт олади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов Тошкент вақти билан 13:35 дан бошлаб иштирокини бошлайди.
Бадиий гимнастикада Тахмина Икромова, замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшишда Нилуфар Зокирова Париждаги баҳсларда ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Live
Барчаси