Бугун ҳам Исроил 170 нафар фаластинликни ўлдирди
Олам
−
23 Март
5163Бугун, 23 март куни Исроил армиясининг Ғазо секторидаги шифохонага ҳужуми оқибатида 170 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.
Исроил расмийларининг иддаосича, мудофаа кучлари ва Шин Бет хавфсизлик отрядлари тинч аҳоли, беморлар, тиббий гуруҳлар ва тиббий асбоб-ускуналарга зарар етказмаган ҳолда жанг қиляпти.
"Цахал ҳарбийлари 170 нафар фаластинликни ўлдирди ва 800 дан ортиқ "шубҳали" тинч аҳоли вакиллари ҳибсга олиниб, терговга олиб кетилди", дейилади хабарда.
Кўплаб мамлакатларнинг кескин қоралашига қарамай, Исроил раҳбарияти "Аш-Шифо" шифохонасидаги рейдларини давом эттиряпти. Уларнинг такрорлашича, ушбу ҳудудда кўплаб "террорчи"лар яширинган.
LiveБарчаси