Бу йилги ижодий имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин
Жамият
−
07 Август 2020
9306Ҳар йили алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишлардаги абитуриентлар ижодий имтиҳонлар топшириб келади. 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ижодий имтиҳон топширмаслиги мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов матбуот анжуманида маълум қилди.
“Ижодий имтиҳонлар 2 хил шаклдаги таълим йўналишлари бўйича ўтказилади. Биринчи таълим йўналишида тест билан бир вақтда ижодий имтиҳон ўтказиладиган ва фақат касбий-ижодий имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари мавжуд. Тест ва ижодий имтиҳонлар бирга ўтказиладиган йўналишлар, масалан, журналистика таълим йўналиши каби 13 та йўналишларда ОТМ ректорлари ва тегишли идораларнинг таклифларига асосан давлат комиссиясига киритилган таклифда абитуриентни икки марта овора қилмаслик учун ижодий имтиҳон ўрнига олдинги йили фанлар блокида бўлган фанлардан фақат тест олиш таклифи киритилган. Масалан, журналистика таълим йўналишида она тили ва хорижий тил блоки бўлган бўлса, бу йили фақатгина ана шу 2 фанни қолдирган ҳолда ижодий имтиҳонни чиқариш таклифи киритилган”, деди Aбдували Холиқов.
Эслатиб ўтамиз, бу йил ОТМга кириш тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва кўпи билан 14 кун давом этади. Шунингдек, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, имтиҳонлар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказилади.
Коронавирус инфекциясига чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди ва улар тўлаган пул қайтариб берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь