Бу йил ўзбекистонликлар Ҳаж зиёратига бормайди
Жамият
−
12 Июнь 2021
9600Жорий йилда Ўзбекистон аҳолиси коронавирус пандемияси сабаб Ҳаж зиёратига боролмайди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра зиёрати вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилади.
Жами зиёратчилар сони 60 минг этиб белгиланди. 18 дан 65 ёшгача эмланган маҳаллий зиёратчилар назарда тутилган.
Маълумот ўрнида, бу йилги Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Жорий йилда Ҳаж зиёрати 17-22 июль кунлари бўлиб ўтади, Умра эса йилнинг қолган қисмида бажарилиши мумкин.
LiveБарчаси