Бу геноцид – Испания Путин Россиясини Бучадаги оддий одамларни ўлдирганликда айбламоқда

Олам 5677
image

Испания Бош вазири Педро Санчес Россия армиясининг Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолига қарши ҳаракатларини “геноцид” деб атади. Бу ҳақда Санчес Мадриддаги иқтисодий форумда сўзлаган нутқида сўз очди. 

Испания Бош вазирининг сўзларига кўра, рус қўшинлари Киевдан чекинганидан сўнг топилган тинч аҳоли жасадлари акс этган кадрлар уруш жинояти исботидир. 

“Биз бу ҳарбий жиноятларнинг айбдорлари муносиб жазоланиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Бўлган воқеани геноцид деб аташ мумкин ва барча масъул шахслар Халқаро жиноий суд олдида жавоб бериши керак”, дейди у. 

Санчесга кўра, Россия Президент Владимир Путин Украинанинг Европа билан алоқаларини етарлича баҳолай олмаган. 

“Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшнилар ўртасидаги зиддият эмас, балки ҳарбий тажовуздир. Бироқ, Россия раҳбари Европа ва Украинанинг муносабатини етарлича баҳоламади. Россия Президенти Владимир Путинга тўсқинлик қилиш ва уруш иқтисодларнинг нормал фаолиятига халақит бермаслиги учун зарур кафолатлар бериш учун ҳеч иккиланмасдан зарур қадамлар қўйилди”, дейди у.

“Буча қирғини”

Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.

Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.

2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.

Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.

Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 3
t
×