Бу фашизм – Эрдўған рус талабалари ва арбобларининг ёнини олиб чиқди
Олам
−
09 Март 2022
22908Бугун, 9 март куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинадаги воқеалар туфайли бир қатор мамлакатларда Россиядан келган талабалар ва маданият арбобларига уюштирилган ҳужумларни фашизмнинг кўриниши деб атади.
“Биз бир қатор мамлакатларда Россиядан келган талабалар ва маданият арбобларига қарши давом этаётган ҳужумларни ҳамда рус маданиятини танқид қилишни қоралаймиз. Биз бундай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз. Бу Украина халқининг қонуний курашига ҳеч қандай фойда келтирмайдиган фашизмнинг кўринишидир”, деган Туркия Президенти Анқарадаги чиқиши чоғида.
Эрдўған содир бўлаётган воқеаларни “жодугар ови” билан ҳам қиёслаган.
Жорий йилнинг 6 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Россия элчихоналари сўнгги бир неча ой давомида тизимли ҳужумларга учраганини ва деярли блокадада яшаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, болалар ва аёллар, хорижий ваколатхоналар ходимлари ва маданият ҳамда тарих соҳасидаги фаоллар “ғалати нарсалар ва таҳдидлар солинган почта конвертларини” олишган.