Бу аҳволда бир ҳафтага ҳам бора олмаймиз – италияликларни пулсизлик қийнай бошлади

Олам

image

Италиянинг турли шаҳарларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари коронавирус пандемияси туфайли мамлакатда жорий этилган қатъий карантин туфайли пулнинг кескин камайиб кетганидан шикоят қилмоқда. Одамлар озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб ололмаяпти, шу сабаб баъзилар супермаркетлардан минимал миқдорда маҳсулот харид қилмоқда. Бу ҳақда Италиянинг “Huffington Post” газетаси ёзмоқда.

“Бизда бир евро ҳам қолмади. Бу аҳволда бир ҳафтага ҳам бора олмаймиз”, “Мен ортиқ чидай олмайман, банкрот бўлдим. Бизни очлик ўз комига тортмоқда”, “Биз пул ва таомсиз қолдик. Дўконимни 20 кун олдин ёпишди, ниманинг ҳисобига тирикчилик қиламан?”, деб Палермо ва Неаполь аҳолиси сўзларини ёзади газета.

Италияликларнинг сўзларига кўра, мамлакат узоқ вақтдан бери карантинда. Аммо шу вақт ичида одамлар иш ҳақини тўлашни кафолатлаш жамғармасидан ҳеч қандай маош олмаган. Бундан ташқари, кўпчилик ижара ҳақини тўлаши керак, чунки уларнинг компаниялари фавқулодда ҳолат режими жорий этилганидан бери ёпилганлиги сабабли, ходимларга иш ҳақини тўлашда қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Улар ҳали ҳам давлатдан субцидия олмаган. Буларнинг барчаси, кўпчилик таъкидланганидек, энг зарур маҳсулотлар учун пул тақчиллигига олиб келади. Баъзилари маҳсулотларни супермаркетларда пул тўламасдан олишга ҳаракат қилмоқда. Чиқиш пайтида уларни полиция тўхтатиб қолмоқда.

“Aгар италияликлар болаларини боқиш учун пуллари қолмаса, жиноятга қўл уриб бўлса-да, супермаркетлардни ўзлари учун озиқ-овқат олади. Улар инқилоб қилишади”, деб яна бир италияликнинг сўзларини келтиради “Huffington Post”.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга 92 472 нафар одам чалинди. 12 384 бемор шифо топган бўлса, 10 023 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия

Баҳолаганлар

932

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг