Бритни Спирсни тўнаб кетишди
Маданият-санъат
−
02 Январь 2024 10457 1 дақиқа
Таниқли америкалик хонанда Бритни Спирс ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида севимли либослари йўқолаётганидан шикоят қилди. Қўшиқчининг кўпинча ҳушёр юрмаслигини билган мухлислар уни масхара қилди. Жумладан:
"Бечора Бритни, сени "ухлатиб" кетишдими? Сен билан доим нимадир содир бўлади-я, ўғирланганига ўзинг ҳам ишонасанми?" каби изоҳ қолдирган унинг саҳифасидаги обуначилардан бири.
Гап шундаки, хонанда ижтимоий тармоқлар орқали севимли кўйлаги, шунингдек, янги курткаси жомадонидан сирли тарзда йўқолиб қолганини маълум қилган.
“Мен кийимларимни икки кун олдин Лас-Вегасга самолётга чиқишдан олдин кийганман! Лекин у худди кеча сотиб олинган янги қора курткам каби йўқолиб қолди”, деган хонанда.

Аммо ушбу воқеани юлдузнинг обуначилари кулгу билан қарши олди. Қўшиқчи эса мухлисларининг муносабатидан "ғазаб отига минди".
"Севимли нарсангиз йўқолиб қолса ва одамлар ушбу воқеага масхараомуз жавоб берса, сизни ғазаблантирмайдими? Ахир сизни тўнаб кетишди”, дейди Спирс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нюша тахаллуси билан машҳур бўлган хонанда Анна Шурочкинани Испанияда тўнаб кетишганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель