Британиянинг янги ҳукумати Исроилга қурол сотишни тўхтатадими?

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэммининг Исроилнинг яқинда мажбуран кўчирилган фаластинликлар бошпанасига уюштирган ва камида 100 киши, жумладан аёллар ва болаларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумини қоралаши акс танқидларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Лэмми ўзининг Х саҳифасида пост жойлаши билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг норозиликларига учради. Улар Фаластин масаласида қайғурган вазирга расмий Лондон Исроилнинг давом этаётган ваҳшийликларида ва қурол етказиб беришда иштирок этганини эслатди.

Шунингдек, худди шундай реакцияга Бош вазир Кир Стармернинг Буюк Британия, Франция ва Германиянинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни қўллаб-қувватловчи қўшма баёноти ҳам дучор бўлди. Британия Исроилга асосий қурол етказиб берувчи давлат бўлиб қолмоқда. Британия мудофаа саноатининг бу мамлакатга экспорти сўнгги бир неча йил ичида юзлаб миллион долларни ташкил этди. 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазога бостириб кирганидан буён Британия ҳукумати Исроилга қурол сотишни тўхтатиш учун мамлакатда катта жамоатчилик босимига дуч келди. Канада, Бельгия, Нидерландия, Испания ва Япония каби давлатлар ҳам худди шундай қадам ташлаган.

Риши Сунак бошчилигидаги консерватив ҳукумат бу талабларга унчалик аҳамият бермади. Ҳокимиятга келган Стармер ва лейбористлар ушбу масала бўйича уларнинг позицияси бошқача бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Яқинда Британия ОАВда лейбористлар ҳукумати Исроилга қурол етказиб беришга яширин эмбарго жорий этгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси вакили бу даъвони рад этди. Унинг таъкидлашича, ҳукуматнинг Исроилга етказиб бериш учун экспорт лицензиялари бўйича позициясида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаган.

Баҳс ва аралаш сигналлар фонида инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар ва ҳуқуқшунос олимлар Буюк Британия ҳукуматидан ўз позициясини аниқлаштиришни талаб қилмоқда. Таъкидланишича, расмий Лондоннинг хатти-ҳаракатлари унинг ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватловчи баёнотларига зид келади ва Исроилнинг жиноий урушига шерикликда айблаш учун асос яратади.

“Буюк Британия ҳукумати Исроилни халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирувчи қуруқ баёнотлар беришда давом этмоқда”, деган Фаластинликлар учун халқаро адолат маркази ҳуқуқшуноси Заки аль-Сарраф.

Унинг сўзларига кўра, Исроилга зудлик билан қурол-яроғ эмбаргосидан қочиш “Буюк Британия ўз иттифоқчиси томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларга ёрдам беришдан ҳеч қандай афсусланмайди”, деган маънони англатади.

Маълумот учун, 2008 йилдан 2023 йилнинг охиригача Буюк Британия Исроилга 576 миллион фунт стерлинг (740 миллион доллар) қийматидаги қурол-яроғ битимлари учун экспорт лицензияларини берган. 2023 йилда берилган қурол-яроғ битимларининг умумий қиймати 18,2 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда, бу 2017 йилда берилган 200 миллион фунт стерлингдан анча кам.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Исроил Дэвид Лэмми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made