Британияликлар бир марталик ниқобдан бир ҳафтагача фойдаланиши аниқланди

Олам

image

Ҳар учинчи британиялик бир марталик тиббий ниқобдан қайта-қайта фойдаланади. Бу ҳақда "The Daily Mail" Breath Happy компанияси томонидан ўтказилган сўровномага асосланиб хабар берган. 

Сўровномада қатнашганларнинг 32 фоизи битта тиббий ниқобдан бир ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида фойдаланишини тан олган. 

Мутахассисларнинг кўрсатмаларига биноан эса, бир марталик ниқоблардан фойдалангандан сўнг уларни дарҳол ташлаш керак. Акс ҳолда, улар вирусдан ҳимоя қилмайди, балки уни тарқалишига ёрдам беради. 

Миллионлаб Британия фуқаролари эса ҳанузгача хавфсизлик қоидаларини эътиборсиз қолдиришмоқда.

Қайд этилишича, сўровнома 2 минг кишини қамраб олган. 

Сўровномага кўра, Англиянинг шарқида - Норфолк, Суффолк, Кэмбс, Бедфордшир, Эссекс ва Хертс графликларида ниқобларни кўп маротаба ишлатишади, яъни, кўрсаткич 76 фоизни ташкил қилган. 

Қонунбузарлар орасида кўпроқ аёллар бўлган. Британиялик аёлларнинг 38 фоизи юқоридагидек йўл тутишса, британиялик эркакларнинг 27 фоизи бир марталик ниқобларни кўп маротаба ишлатиши маълум бўлган. 

Маълумот учун, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар 1,32 миллиондан ошган. 51 минг 304 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия коронавирус

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг