“Британиялик” коронавирус Европанинг яна бир давлатида аниқланди
Олам
−
05 Январь 2021
3940Коронавирус инфекциясининг “британиялик” штаммини юқтиришнинг дастлабки ҳолатлари Словакияда ҳам аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Марек Крайcи Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.
“Михаловцэ минтақасида олинган дастлабки намуналарда аллақачон Братислава шаҳридаги Коменский университети мутахассислари инглиз мутациясини аниқлашга муваффақ бўлди”, дейилади хабарда.
Вазир шунингдек, одатдаги SARS-CoV-2 билан таққослаганда, янги вирус штаммининг тарқалиш қобилияти 70 фоизга юқори эканини эслаган.
“Беморларда вирус юқиш эҳтимоли юқори. Ва, энг муҳими, унинг тарқалиши 60 ёшгача бўлган ва болалар орасида кўпроқ интенсив бўлган одамларда тез-тез учрайди. Янги вариант касалликнинг клиник белгилари ва ўлими асл вирусга нисбатан ўзгаришсиз қолмоқда”, дея қўшимча қилинган баёнотда.
Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.
Вируснинг янги версияси яна бир қанча мамлакатларда, жумладан Дания, Италия, Нидерландия ва Австралияда топилган. Декабрь ойида Нигерия ва Жанубий Африкада коронавируснинг янги мутациялари қайд этилган.
LiveБарчаси