Британиялик ҳамшира етти чақалоқни ўлдирди

Олам

image

Британиялик ҳамшира еттита янги туғилган чақалоқни ўлдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Айтилишича, у бир йил мобайнида ўзи ишлаётган Честер шифохонасида янги туғилган чақалоқларни шприц ёрдамида укол қилиб, ўлдириб келган. Шунингдек, шифохонанинг неонатал бўлимида атайлаб ҳаво киритиш, ортиқча овқатлантириш ва инсулин билан заҳарлаш каби усуллар билан яна олтита чақалоқни ўлдиришга уринган.

“Ҳакамлар ҳайъати чақалоқларни ўлдиришга уриниш билан боғлиқ қўшимча айблов масаласида ҳукм чиқара олмади. Прокурорлар ушбу моддалар бўйича судни қайта кўриб чиқиш учун 28 кун сўради. Манчестер суди 21 август куни ҳамшира Летбига якуний ҳукм чиқариши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Янги туғилган чақалоқлар бўлими етакчи маслаҳатчисининг BBC'га айтишича, шифохона расмийлари ҳамширага қўйилган айбловларни ўз вақтида текширмаган ва шифокорларнинг овозини ўчиришга уринган. 

2015 йил октябрь ойида бўлимнинг етакчи маслаҳатчиси доктор Стивен Берри биринчи марта Летбининг хатти-ҳаракатларидан хавотирда эканини айтган. Аммо унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Шундан сўнг, у яна иккита чақалоқнинг ҳаётига зомин бўлган.

Жабрланувчиларнинг исми суд томонидан ошкор қилинмаган, бироқ қотил "ҳамшира" томонидан беш ўғил ва икки қиз ўлдирилгани маълум.

CNN маълумотларига кўра, Летби полиция томонидан 2018 ва 2019 йилларда ҳам тергов ишлари муносабати билан икки марта ҳибсга олинган ва қайта қўйиб юборилган. У 2020 йил ноябрь ойида яна ҳибсга олинди. Унинг уйи тинтув қилинганида хат чиққан.

“Мен яшашга лойиқ эмасман. Мен уларни қасддан ўлдирдим. Мен даҳшатли, ёвуз одамман”, деб ёзган у хатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг