Британиядан навбатдаги санкциялар: нишонда ОАВ

Олам 4328
image

Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши санкцияларни кенгайтириб, Украинадаги воқеаларни ёритгани учун Бутунроссия давлат телевидения ва радиоэшиттириш компанияси ҳамда Россиядан келган айрим журналистларни ҳам “қора рўйхат”га киритди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотга таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, журналист Наили Аскер-заде, уруш мухбирлари Евгения Поддубного, Александра Коца, Дмитрия Стешина, телебошловчи Михаила Леонтьева, Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси, “Биринчи канал” директорлар кенгаши раиси Максим Орешкинга қарши мамлакатга киришни тақиқлаш ва банк ҳисоб рақамлари аниқланган тақдирда уларни музлатиб қўйишни назарда тутувчи чекловчи чоралар қўлланилган. 

Бундан ташқари, “Камаз” МЧЖ, “Откритие” раҳбари Михаил Задорнов ва “Совкомбанк” бошқаруви раиси Дмитрий Гусевга нисбатан чекловлар жорий этилган. Буюк Британия расмийлари янги чекловлар доирасида Россия компанияларига, бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув консалтинги соҳасидаги Британия фирмаларининг хизматларидан фойдаланишни тақиқлаган.

Шунингдек, Россиянинг ижтимоий тармоқлар, интернет хизматлари ва онлайн дўконлари ҳам блокланган. 

“Бизнинг профессионал хизматлар экспортимиз кўплаб мамлакатлар учун жуда қадрлидир, шунинг учун биз Россия учун бу хизматлар эшигини ёпмоқдамиз”, дейилади баёнотда.

Хабарга кўра, санкциялар рўйхатига Давлат котиби – Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков, RT телеканалининг ирландиялик журналисти Брайан Макдональд, Улуғ Ватан уруши марказий музейи директори Александр Школник ҳам киритилган. 

Санкциялар остида қолган ташкилотлар орасида “Инфорос” ахборот агентлиги, “SouthFront” интернет ресурслари ва “Стратегик маданият” фонди ҳам бор.

Москва физика-техника институти, "Ижмаш - учувчисиз тизимлар" МЧЖ, “Радио Авионика” ОАЖ, “Байкал Элеcтроникс” компанияси ҳам “Қора рўйхат”га тушиб қолган.

Аввалроқ, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россия Федерациясига қарши олтинчи санкциялар пакетини эълон қилган эди. 

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3.1
t
×