Британияда янги инфекция пайдо бўлди

Олам

image

Буюк Британияда одамларга оммавий равишда юқувчи янги мутант вирус топилди. Бу ҳақда  Британиянинг “The Sun” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, вирус одамларга оммавий равишда юқиб, асимптоматик тарзда тарқалади. Гап силнинг янги штамми ҳақида кетяпти, у асимптоматик тарзда юқади, яъни йўтал, аксириш, кулиш орқали эмас, балки инфекция билан зарарланган одам ёнида нафас олганда юқади.

“Тhе Lancet Infectious Diseases” журналида чоп этилган сўнгги тадқиқотда Африка ва Осиёнинг 12 мамлакатидаги олти юз мингдан ортиқ одам ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган, уларнинг баъзилари сил билан касалланган. Ушбу касалликка чалинганларнинг 82,8 фоизида доимий йўтал, 62,5 фоизида эса умуман йўтал йўқлиги аниқланган.

Манбага кўра, шифокорлар турли мамлакатлардаги ҳамкасбларидан яширин сил касаллигини тезда ташхислаш ва унинг ривожланишининг олдини олишни ўрганиш учун ёрдам сўрамоқда.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Британия инфекция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг