Британияда ўқитувчи Муҳаммад (с.а.в.) карикатураларини намойиш қилди. Унга ўлдириш билан таҳдид қилинди
Олам
−
30 Март 2021
18463Буюк Британиянинг Бэтли шаҳридаги мактаблардан бирида диний илм ўқитувчиси Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг карикатураларини намойиш этди, бу бир неча ўнлаб одамларнинг, шу жумладан маҳаллий ўқувчилар ота-оналарининг норозилигига сабаб бўлди. Шундан кейин ўқитувчи шафқатсиз репрессиялар билан қўрқитилган. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар бермоқда.
Натижада кимлиги ошкор қилинмаган ўқитувчи лавозимидан четлаштирилган. Отасининг сўзларига кўра, у намойиш этилган карикатуралар туфайли улар қизининг ҳаётига суиқасд тайёрланаётгандир, деб қўрқарди. Унинг оила аъзолари айтишича, шафқатсиз ўлимдан қўрқиш бежизга эмас: инглиз ўқитувчисининг уйига аллақачон ёш тўдалар келган ва мактаб маъмурияти уни ҳимоя қилишга ҳаракат қилмаяпти. Ўқитувчи тақдирига боши кесилган француз тарихчиси Самюэль Патининг куни тушишига ишонмоқда.
“У қандай қилиб Бэтли Грамматика мактабига қайтиши мумкин? Бу жуда хавфли бўлади. Ва қандай қилиб у ўлдирилиши мумкинлигини била туриб, ўз болалари билан шаҳар атрофида юриб, одатдаги ишларини қиляпти? Афсуски, унинг Бэтлидаги ҳаёти тугади”, дейди ўқитувчининг отаси.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчиси ваҳшийларча ўлдирилди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.
LiveБарчаси