Британияда болалар студиясига ҳужумдан сўнг тартибсизликлар бошланди (видео)
Олам
−
31 Июль
5175Британиянинг Саутпорт шаҳрида ўнг қанот экстремистлар тартибсизлик келтириб чиқарди ва оқибатда 39 нафар полициячи жароҳат олди. Улардан 27 нафари шифохонада. Бу ҳақда бугун, 31 июлга ўтар кечаси маҳаллий тез ёрдам хизмати хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, зобитлар суяк синиши, кесилиш, мия чайқалиши ва бошқа жароҳатлар олган. Норозилик муносабати билан полиция бир кун давомида гумондорларни қидириш ва ҳибсга олиш учун кенгайтирилган ваколатларни олди.
Норозилик болалар рақс студиясига пичоқ билан ҳужум уюштирилган ва уч қиз ҳалок бўлганидан кейинги кун бошланган. Қоидабузарлар маҳаллий масжид ва милиция ходимларига ғишт улоқтирган, машиналар ва ахлат қутиларини ёқиб юборган.
Полиция маълумотларига кўра, тўполончилар асосан ўта ўнгчи исломофоб “Инглиз мудофаа лигаси” гуруҳи аъзоларидир.
"Бу жамиятга мурожаат қилишнинг ҳеч қандай усули эмас, айниқса, душанба воқеаларидан ҳали ҳам азоб чекаётган жамиятга", дейди Мерсисайд полицияси бошлиғи ёрдамчиси Алекс Госс.
Шаҳардаги тартибсизликлар 29 июль куни Hart Space Studious болалар рақс студиясига пичоқ билан қилинган ҳужумдан бир кун ўтиб бошланган. Ҳужум оқибатида уч қиз ҳалок бўлган. Яна саккиз нафар бола пичоқланган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Икки катта ёшли шахс ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонада. Қўшни Бенкс шаҳрида яшовчи 17 ёшли ўсмир ҳужумда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳужум сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Ҳозирда полиция ҳужумни террорчилик ҳужуми деб баҳоламаяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчи Буюк Британияда туғилганини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь