Британия хорижий “шпион”лар учун жазони кескин кучайтиради – ОАВ
Олам
−
11 Май 2022
3504Буюк Британия ҳукумати жосуслик ҳақидаги қонунни бузганлик учун жазони кучайтиради. Ушбу модда бўйича мумкин бўлган максимал муддат 14 йилдан умрбод қамоқ жазосига оширилади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Прити Пателга таяниб, “Daily Telegraph” газетаси хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, хорижий разведка ходимлари “душманлик ҳаракатлари” тайёрлаганликлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Ўз навбатида, сайловга аралашиш ва давлат сирларини ўғирлаш учун 14 йиллик қамоқ жазоси қўлланади.
Бундан ташқари, Британия расмийлари саботаж, жумладан киберҳужумлар ва муҳим инфратузилмани кузатиш учун дронлардан фойдаланишда айбланган хориж фуқароларини жиноий жавобгарликка тортиш имкониятларини оширади.
Шунингдек, Британияда Америка моделидан сўнг хорижий агентлар реестри яратилади, унда “хорижий ҳукуматда ишлайдиган шахслар” рўйхатга олинади. Бундай рўйхатдан ўтмаганлар жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Агар ташаббус Британия парламенти Жамоатчилик палатасида маъқулланса, Қироллик ички ишлар идораси хорижий агентларнинг “қаерда яшаши, ишлаши мумкинлигига чекловлар ўрнатиш” орқали уларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишини чекловчи ордерлар бериш ҳуқуқига эга бўлади. Агар агентни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар бўлмаса, ордер берилади. Тегишли ордер судья розилиги билан берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь