Британия узоқ масофали лазер қуролини синовдан ўтказди
Олам
−
19 Февраль
8554Буюк Британия узоқ масофага таъсир қиладиган DragonFire лазер йўналтирилган энергия қуролини синовдан ўтказди. Бу ҳақда “GOV.UK” сайти хабар берди.
Қайд этилишича, Буюк Британиянинг узоқ масофага етиб борадиган юқори қувватга эга илк лазер қуроли синови мамлакат мудофаа вазирлигининг Портон-Даундаги мудофаа илмий-технологик лабораториясида амалга оширилган.
Аввалроқ мутахассислар жамоаси лазернинг нишонни юқори аниқликда кузатиб бориш ва нурни белгиланган нуқтада ушлаб туриш имкониятларини синовдан ўтказган эди. Бу галги синовда DragonFire лазер қуролини турли масофадан туриб, бирйўла бир нечта нишонларни йўқ қилиши синаб кўрилган.
Лазер йўналтирилган энергия қуроли кам харажатли ҳамда юқори аниқликда нишонни йўқ қилиш имконини беради. У енгил бўлгани учун олиб юриш осон ва бошқа тизимдаги қуроллардан юқори самарадорлиги билан ажралиб туради. Бундай технология келажакда ҳарбий амалиётларни амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, дейилади хабарда.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь