Британия Украинага яна $1,2 млрдлик ёрдам кўрсатади 

Олам 2381
image

Буюк Британия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам учун қўшимча 1 миллиард фунт стерлинг (1,2 миллиард доллар) ажратади. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг идораси тарқатган хабарда айтилади.

“Британия қуроллари, жиҳозлари ва ўқув машғулотлари Украина мудофаасини ўзгартирмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Жонсон Россиянинг “Украинада мағлуб бўлишини” таъминлаш учун украиналикларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Украинага кўрсатиладиган янги ёрдам пакетига “интеграл ҳаво мудофаа тизимлари, учувчисиз учиш аппаратлари, электрон уруш учун инновацион ускуналар” киради. 

Таъкидланишича, Британия ташаббуси нафақат Украинага ёрдам беради, балки "Бирлашган Қиролликнинг гуллаб-яшнаётган мудофаа саноатини қўллаб-қувватлайди". Хусусан, Киев учун 100 миллион фунт стерлинг (120 миллион доллар) миқдоридаги дронларни ишлаб чиқаришга буюртмани Британия компанияси олади. Бу эса ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва “Украина можароси сабоқ” олиб, Буюк Британия фойдасига қўллашга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, умумий ҳисобда Буюк Британиянинг Украинага ҳарбий ёрдами ҳозирда 2,3 миллиард фунт стерлингни (2,8 миллиард доллар) ташкил этади. 

Бош вазир идораси маълумотларига кўра, 1,5 миллиард фунт стерлинг (1,8 миллиард доллар) иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатилган ҳолда, 2022 йилда Буюк Британиянинг Украинага ёрдами 3,8 миллиард фунт стерлингга (4,6 миллиард доллар) етган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 июнь куни Мадридда бўлиб ўтган НАТО давлатлари раҳбарлари саммитидан кейин Германия канцлери Олай Шольц НАТО давлатлари зарур бўлган вақтгача Украинага қурол етказиб беришни давом этирришга келишиб олганини маълум қилди

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
t
×