Украинага қанча керак бўлса шунча қурол етказиб берамиз – Шольц

Олам

image

Шимолий Атлантика альянси – НАТО давлатлари зарур бўлган вақтгача Украинага қурол етказиб беришни давом этирради. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган НАТО саммити аввалида журналистларга айтди. 

“Бу ерда тўпланган мамлакатлар ва бошқа кўплаб давлатлар Украинага ўзини ҳимоя қилишга ёрдам бераётгани яхши: улар молиявий ресурслар ва гуманитар ёрдам билан таъминлашмоқда, шунингдек Украинага зудлик билан зарур бўлган қуролларни етказиб бермоқдалар. Хабар шундай: биз ёрдам беришни давом этирамиз, Украина ўзини ҳимоя қила олиши керак экан, биз унга интенсив равишда ёрдам берамиз”, дейди Шольц.

Жорий йилнинг 21 июнь куни Украина Мудофаа вазири Алексей Резников Киев Германиядан “ўқитилган Украина экипажлари билан” Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар гаубитцаларини олганини маълум қилди. Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, бу Украина олган 155 мм артиллериянинг олтинчи тури. Худди шу куни Германия ҳукумати биринчи марта Украинага топширилган қуроллар рўйхатини ва кейинги этказиб бериш режасини эълон қилди. Рўйхатда 30 та Gepard ўзиюрар зенит қуроллари, IRIS-T ҳаво мудофаа тизими, учта Mars ракета тизимлари, 22 юк машинаси ва 80 пикап бор. Аллақачон етказиб берилган қурол ва материаллар рўйхатида 38 та, режалаштирилганлар рўйхатида яна 25 та позиция мавжуд.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг