Британия Украинага Россияга қарши қирғин қуролини юборяпти

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия Украинага М270 ялпи ҳужум реактив тизимлари билан таъминлайди, улар 80 км масофадаги нишонларни уриб тушира олади. Бу ҳақда Мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди, деб ёзади “Reuters”. 

Уоллеснинг айтишича, Британиянинг Украинани қўллаб-қувватлаши Россия тактикаси ривожланиши билан ўзгариб бормоқда. 

“Ушбу юқори самарали кўп учирувчи ракета тизимлари украиналик дўстларимизга Путин кучлари шаҳарларни вайрон қилиш учун ишлатган узоқ масофали артиллерияларнинг шафқатсиз қўлланилишидан ўзларини яхшироқ ҳимоя қилиш имконини беради”, дейди вазир. 

М270 тизимлари билан таъминлаш Қўшма Штатлар билан келишилган, чунки техника Америка компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва учинчи томонга ўтказиш учун Вашингтондан расмий рухсати талаб қилинади. 

Қайд этилишича, Украина кучлари Британияда янги ракеталардан фойдаланишга ўргатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик артиллериячилар HIMARS  ва М270 дан фойдаланиш бўйича машғулотларни бошлагани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

726

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг