Британия “спецназ”и яна украин аскарларини тайёрлашни бошлади

Олам

image

Буюк Британия махсус топшириқлар бўлинмаси хизматчилари Киев ва унинг атрофида украиналик аскарларни тайёрлашни қайта тиклади. Бу ҳақда “Times” хабар берди.

Украинанинг икки батальони офицерларининг нашрга маълум қилишича, ўтган ҳафта ва аввалги ҳафта улар Буюк Британия Махсус ҳаво хизмати (SAS) инструкторлари раҳбарлигида ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

Киевнинг Оболонский туманида жойлашган бўлинма капитани Юрий Мироненконинг айтишича, британиялик ҳарбий инструкторлар Украина қўшинларига NLAW танкга қарши ракеталаридан фойдаланишни ўргатиш учун келган. АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли аввалроқ америкаликлар ўз иттифоқчилари билан биргаликда Украина ҳарбийларига 60 минг танкга қарши ва 25 минг зенит мажмуасини топширганини айтган эди.

Нашрнинг эслатишича, февраль ойида британиялик ҳарбий инструкторлар Украина ҳудудини тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг