Британия россиялик миллиардерга қарши санкцияларни олиб ташлади
Олам
−
20 Июль 2023
10222Буюк Британия россиялик миллиардер Олег Тиньковга нисбатан қўйилган санкцияни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Тиньковга нисбатан санкция 2022 йилнинг 24 мартида Россиянинг Украинага босқинидан бир ой ўтиб жорий қилинган. Австралия Буюк Британиянинг мазкур санкциясига қўшилган бўлса, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари буни қўллаб-қувватламаган.
Эндиликда бугун, 20 июлдан бошлаб Тиньковнинг музлатилган активлари қайтарилади ва унга траст хизматларни кўрсатишга рухсат берилади. Унинг сакциялар рўйхатидан чиқарилишини бошқа бир миллиардер Ричард Брэнсон Британия ҳукуматидан илтимос қилган. Брэнсон жорий йилнинг 17 июль куни Тиньков ростдан ҳам бадавлат миллардер бўлса-да, олигарх эмаслиги, унга қўйилган санкциялар асоссиз эканини айтиб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат йўллаган.
Маълумот учун, Олег Тиньковнинг асосий даромади унинг 2006 йилда очилган “Тинькофф” банкидан келади. Ушбу банк ҳозирда дунёдаги энг йирик онлайн банклардан бири ҳисобланиб, 8 миллиондан ортиқ мижозга эга. Шунингдек, Тиньков “Дарья” музлатилган озиқ-овқатлар фабрикаси, пиво ишлаб чиқарувчи компаниялар ва “Тинькофф”ресторанлар тармоғига ҳам эгалик қилади.
Таъкидлаш жоизки, миллиардер Россиянинг Украинага ҳужум қилган дастлабки кунлариданоқ босқинга қарши эканини билдириб келмоқда. У ҳатто, 2022 йилнинг октябрь ойида бўлаётган воқеаларга алоқадор бўлиб қолишни истамаслиги сабабли Россия фуқаролигидан воз кечишини маълум қилди. У ҳозирда Кипр фуқароси. Тиньков санкциялар нишонига айланганидан сўнг Британия расмийларига мурожаат қилиб, босқинни қўлловчиларга нисбатан санкциялар жорий қилиниши тарафдори эканини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь