Британия Россияга қарши санкцияларини кенгайтирди

Олам

image

Буюк Британия Россия ва Беларусдан бир қатор янги товарлар, жумладан платина, палладий ва умумий қиймати 1,4 миллиард фунт стерлинг (1,72 миллиард доллар) бўлган кимёвий маҳсулотлар импорти учун 35 фоизлик оширилган божлар жорий қилди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Лондон янги санкциялар билан Россиянинг Украинага ноқонуний бостириб кириши бошланганидан бери тўлиқ ёки қисман импорт ва экспорт чекловларига дучор бўлган товарларнинг умумий қийматини деярли 5 миллиард долларга етишини кутмоқда. Бунга Буюк Британиянинг Россияга экспорти бўйича тайёрлаётган чекловлари ҳам киради. Бу “Россия иқтисодиётининг Буюк Британияга энг қарам тармоқларида” 250 миллион фунт стерлинг (310 миллион доллар) қийматидаги товарларни экспорт қилишни чеклайди. Гап кимё саноати маҳсулотлари, полимерлар ва саноат ускуналари ҳақида бормоқда.

“Энди экспорт-импорт санкциялари қиймати 4 миллиард фунт стерлингдан ортиқ бўлган товарларга нисбатан қўлланилади, бу [Президент Владимир] Путиннинг ҳарбий мақсадларига катта путур етказади. Иттифоқчиларимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, биз Путиннинг режаларини барбод қилишимиз мумкин”, дейилади Британия Молия вазири Риши Сунак баёнотида.

Буюк Британия Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, навбатдаги санкциялар пакети жорий этилганидан сўнг қиролликка Россиядан олиб кириладиган товарларнинг 96 фоизига (олтин ва энергиядан ташқари) ва Британиянинг Россияга экспортнинг 60 фоизига чекловлар қўлланилади. 

Март ойининг ўрталарида Британия ҳукумати Россияни савдода энг қулай мамлакатлар қаторидан чиқарилганин эълон қилди ва бир қатор рус товарлари импортига қўшимча 35 фоиз бож жорий этди. Улар орасида мис, темир, пўлат, ўғитлар, ёғоч, шиналар, темир йўл контейнерлари, цемент, алюминий, кумуш, қўрғошин, темир рудаси, ичимликлар, кучли алкогол, шу жумладан ароқ, сирка, шиша ва шиша идишлар, дон, мойли уруғлар, қоғоз, картон, машиналар, санъат асарлари, антиқа буюмлар, ҳайвонларнинг терилари ва сунъий чармлар, кемалар ва оқ балиқ бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг