Британия Рамзан Қодировнинг орзусини пучга чиқарди
Олам
−
11 Март 2022
43528Буюк Британия Чечинистон Президенти Рамзан Қодировнинг Лондонга саёҳат қилиш орзусини пучга чиқарди. Энди унинг орзуси амалга ошмайди. Бу ҳақда Қодировнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мен Буюк Британияга боришни хоҳлардим. Айниқса, Лондон бўйлаб сайр қилиш, Тауэр кўпригида туриб, Темза манзарасидан баҳраманд бўлиш, Биг-Бен ва Букингем саройига тикилиб завқланишни хоҳлардим. Афсуски, бу орзулар амалга ошмайди. Борис Жонсон ва унинг жамоаси мени бу имкониятдан маҳрум қилди”, дейди Британия санкциялари рўйхатидан жой олган Рамзан Қодиров.
У Британия расмийларини нотўғри хатти-ҳаракатлари учун қоралади ва уни бурчакка ҳайдамасликни маслаҳат берди. Чунки у ғазабланса, санкциялар шунчаки гул каби кўринади.
“Ғазабим даҳшатли ва қасосимни бошқариб бўлмайди. Шунда сиз санкцияларингиз гул эканлигини тушунасиз. Чунки сиз Шекспир ва Шерлок Холмс оламига кириб, шўнғишни хоҳлаган сайёҳнинг орзусини амалга ошишига йўл қўймадингиз”, дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ҳукумати россиялик бизнесмен Роман Абрамовични ҳам санкциялар рўйхатига киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь