Британия Путиннинг маъшуқасига санкция жорий қилди

Олам 9925
image

Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Президент Владимир Путиннинг қариндошлари, унинг собиқ рафиқаси Людмила Очеретная, “Миллий медиа гуруҳи” директорлар кенгаши раиси Алина Кабаева ва Путиннинг яқин атрофидаги бошқа шахслар чекловларга дучор бўлди. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Кабаева Путин билан “яқин муносабатда”. АҚШ расмийларининг фикрича, Кабаева Путиннинг “камида учта фарзанди”нинг онаси ва у “Путиннинг хориждаги шахсий бойлигини яширишда” муҳим рол ўйнаши мумкин.

Кабаеванинг бувиси Анна Зацепелина, Россия Федерацияси Президенти Игорь Путиннинг амакиваччаси ва Игорь Путиннинг ўғли Роман ҳам санкциялар остида қолди.

Санкциялар остида қолган россияликларнинг тўлиқ рўйхати РИА Новости томонидан эълон қилинди.

“(Бугун) биз Путиннинг дабдабали турмуш тарзини қўллаб-қувватловчи яширин тармоқни фош қиламиз ва нишонга оламиз... Биз Украина ғалаба қозонмагунча Путиннинг тажовузкорлигига ҳисса қўшадиган ҳаммага нисбатан санкциялар қўллашда давом этамиз”, дейди Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.

Апрел ойи охирида “The Wall Street Journal” манбалари АҚШ расмийлари Алина Кабаевага қарши санкциялар пакетини тайёрлагани, бироқ Владимир Путиннинг “тажовузкор” муносабат билдиришидан қўрқиб, уни амалга оширишни кейинга сургани ҳақида хабар берган эди.

Май ойи бошида “Bloomberg” агентлиги Европа Иттифоқи расмийлари томонидан Кабаевага қарши санкциялар қўллаш таклифи киритилгани ҳақида хабар берган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 209
Рейтинг: 3
t
×