Британия Патриарх Кириллни санкциялар рўйхатига киритди

Олам 2861
image

Буюк Британия Россия православ черкови раҳбари Патриарх Кириллга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Британия ҳукуматининг Матбуот хизмати пресс-релизида кўрсатиб ўтилган.

“Рус православ черкови раҳбари Патриарх Кирилл ҳам Украинадаги ҳарбий тажовузни қўллаб-қувватлагани учун санкциялар рўйхатига киритилган”, дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Лондон кенгайтирилган қора рўйхатга Президент ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова, Москва шаҳар думаси депутати Сергей Савостьянов ва “Волга-Днепр” компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раҳбари Алексей Исайкинни ҳам киритган.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Европа Иттифоқи Кенгаши Патриарх Кириллни санкциялар рўйхатига киритмоқчи эди, аммо кейинроқ маълум бўлишича, ушбу қарор Венгрия томонидан блокланган.
 

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
t
×