Британия нефть танкери ҳусийларнинг ҳужуми оқибатида ёниб кетди
Олам
−
27 Январь
6916Яман ҳусийлари Адан кўрфазида Британия нефть танкерига ҳужум уюштирганини эълон қилди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.
“Адан кўрфазида ҳусийлар уни ракета билан урганларидан кейин нефть танкери ёнмоқда”, дейилади хабарда,
Ямандаги ҳусийлар ҳаракати кеча кечқурун Marlin Luanda'га зарба берганини билдирган.
BBC'га маълум қилинишича, зарба оқибатида кеманинг юк цистерналаридан бирида ёнғин келиб чиққан ва уни ўчиришда ёнғин ўчириш техникаси қўлланилган.
АҚШ ҳарбийлари ҳусийлар танкерни кемага қарши баллистик ракета билан урганини ва денгиз флоти кемалари унинг фавқулодда чақирувига жавоб беришини айтган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Танкер Маршалл ороллари байроғини кўтаради ва Сингапурда рўйхатдан ўтган Trafigura кўп миллатли савдо компанияси томонидан бошқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Америка қўшинлари Ямандаги ҳусийларнинг кемага қарши ракетасини нишонга олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь