Британия мудофаа атташеси Россиядан чиқариб юборилди
Олам
−
17 Май
4605Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британиянинг Лондондаги Россия мудофаа атташесини чиқариб юбориш қарорига Москвадаги Буюк Британиянинг мудофаа бўйича атташесини чиқариб юбориш орқали жавоб беришини билдирди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
Билдирилишича, Британиянинг Москвадаги элчихонаси вакили вазирликка чақирилган. Учрашувда Британия расмийларининг Россияга қарши қарорлари танқид қилинган.
"Буюк Британия томонидан Россиянинг Лондондаги элчихонаси мудофаа бўйича атташесига нисбатан қабул қилинган душманона ва асоссиз қарор туфайли вакилга қаттиқ норозилик нотаси топширилди", дейилади ТИВ баёнотида.
Таъкидланишича, бу қадамлар икки давлат ўртасидаги муносабатларга “тузатиб бўлмас зарар” келтирди.
"Биз вакилга бу ҳаракатни аниқ русофобия билан сиёсий мақсадли ҳаракат деб билишимизни таъкидладик", дейилади хабарда.
Шунингдек, вакилга Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонасидаги мудофаа бўйича атташеси юборилиши ҳақида маълум қилинган.
“Британия томонининг 8 май куни эълон қилган Россияга қарши душманона ҳаракатларига муносабатимиз бу қадам билан тугамайди. Муаммонинг кучайишини бошлаганлар кейинги жавоб чоралари ҳақида хабардор қилинади", дейди Россия ТИВ.
Маълумот учун, 8 май куни Буюк Британия Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги қўшма баёнотида зарарли разведка фаолиятига асосланиб Россия мудофаа атташеси чиқариб юборилгани, Россия билан боғлиқ бўлган айрим мулклардан дипломатик мақом олиб қўйилгани ва Россия дипломатик визаларининг амал қилиш муддати чеклангани эълон қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15