Британия Қрим кўпригининг портлашига алоқадор эмас – ТИВ

Олам

image

Британия Ташқи ишлар вазирлиги Қрим кўпригининг портлатилишига алоқадорлигини рад этди. Вазирлик Россия Федерациясининг айбловларини “асоссиз спекуляция” деб атади. "Ва биз уни бошқа изоҳлай олмаймиз", деди вазирлик "Reuters"га берган изоҳида.

Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский бир кун аввал, 17 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида бунга шама қилди. Унинг таъкидлашича, Россия Федерацияси "ушбу терактни тайёрлаш ва амалга оширишда Ғарб, хусусан, Британия разведка хизматлари қай даражада иштирок этгани" ҳақида вариантни кўриб чиқади.

Бир кун аввал, 17 июль куни Қрим кўприги яна портлатилган эди. У учувчисиз сув устида ҳаракатланувчи қуроллар ёрдамида нишонга олинган. Натижада бир қиз яраланган ва унинг ота-онаси ҳалок бўлган. Ҳужум юзасидан жиноий иш очилган. Россиялик терговчилар воқеада Украина махсус хизматларини айблади. Киев эса ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Ўктамжонов Ойбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Британия Қрим кўприги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг