Британия АҚШнинг “ноғарасига ўйнаш”ни бас қилиши керак – Хитой 

Олам

image

Хитойнинг Лондондаги элчихонаси Британия ҳукумати Пекинга қарши “туҳматли баёнотлар” беришни бас қилиши ва бунинг ўрнига, ўз муаммолари билан шуғулланиши кераклигини айтди. Бу ҳақда элчихонанинг бугун, 22 май куни эълон қилинган баёнотида сўз борди.

“Америка Қўшма Штатлари ва унинг бир қатор вассаллари бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишда ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқаришда давом этаётган бир пайтда, Хитой дунёда тинчлик ўрнатаётгани, глобал тараққиётга кўмаклашаётгани ва халқаро тартибни ҳимоя қилаётганини ҳар ким ҳам кўриши мумкин. Бироқ улар (АҚШ ва унинг иттифоқчилари) глобал хавфсизлик ва фаровонликка энг катта муаммо туғдирмоқда”, дейилади Хитой элчихонаси баёнотида.

Шунингдек, Хитой дипломатик ваколатхонаси Британия сиёсатчиларини ҳар доим АҚШ оҳангига “рақсга тушиш”, бутун дунё бўйлаб муаммоларни кўпайтириб, бўлиниш ва қарама-қаршиликни қўзғатишдан кўра, ўз мамлакатида узоқ муддатли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратишга чақирган. 

“Британияликларни Хитой-Британия муносабатларига зарар етказмаслик учун Хитойга туҳмат қилишни бас қилишга чақирамиз”, деган Хитой дипломатик миссияси.

Хитой томонидан бундай баёнотлар янграшига G7 саммити ва унда қатнашган Буюк Британия Бош вазири Риши Сунакнинг нутқи сабаб бўлган. Чунки кеча, 21 март куни Риши Сунак Хиросимадаги G7 саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида сўзлаб, Хитой “асримизнинг энг катта глобал хавфсизлик муаммоси” эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг