Бўрилар галаси икки аёлни ғажиб ташлади

Олам

image

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида икки аёл 7 март куни эрталаб бўрилар галаси ҳужуми оқибатида қурбон бўлди, дея хабар берди АSIA Plus сайти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бўрилар галаси озуқа қидириб қишлоққа келган, лекин одамларга дуч келган ва уларга ташланган.

Маълумотларга кўра, қурбон бўлганлар 83 ёшли онахон ва унинг 55 ёшли қизидир. Маҳалладошларининг айтишича, аёллар намоз ўқишга ҳозирлик кўриш учун уйининг ҳовлисига чиққанда бўрилар ҳужумига дучор бўлган.

Бўрилар ҳужуми қиш мавсумида Тожикистон тоғларида тез-тез учраб туради. Хусусан, бўрилар шу йилнинг январь ойида Тоғли Бадахшон вилоятидаги Даштак қишлоғида яшовчи беш ёшли болакайга, орадан бироз вақт ўтиб шу қишлоқда яшовчи 30 ёшли милиция ходимига ҳам ташланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон бўри

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг