BRICS етакчилари Ғазодаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказяпти

Олам

image

Эртага, 21 ноябрь куни BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарлари Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Тадбир видеоконференция тарзида бўлиб ўтади. Бу ҳақда BRICS’га раислик қилувчи Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафосанинг матбуот хизмати хабар берди.

Навбатдан ташқари йиғилишда BRICS мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка, шунингдек ташкилотга янги таклиф этилган Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари иштирок этади

Рамафосанинг кириш сўзларидан сўнг, BRICS аъзолари ва таклиф этилган давлатлар вакиллари Ғазодаги ҳозирги гуманитар инқироз бўйича ўз мамлакатлари номидан баёнотлар беради. Учрашувда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашади. Тадбир иштирокчилари қўшма баёнот қабул қилиши ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун, Жанубий Африканинг ҳукмрон партияси – Африка миллий конгресси мамлакат ҳукуматини Исроилнинг Преториядаги (Жанубий Африка Республикаси) элчихонасини ёпишга ва яҳудий давлатининг Ғазодаги хатти-ҳаракатлари муносабати билан дипломатик алоқаларни тўхтатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг ташаббуси билан Ар-Риёдда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари қўшма саммити бўлиб ўтганди. Унда Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Сурия Президенти Башар Асад, Иордания Қироли Абдулла II, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров каби етакчилар қатнашганди. Ўзбекистон делегациясига эса Бош вазир Абдулла Арипов бошчилик қилди. Мазкур саммитда ҳам Яқин Шарқдаги нотинчлик масаласи кўтарилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made