BRICS’нинг кенгайиши Россия ва Хитой учун ғалаба бўлади – AP
Олам
−
21 Август 2023
8272BRICS’нинг Саудия Арабистони каби давлатлар ҳисобига кенгайиши Россия ва Хитойнинг маънавий ғалабаси бўлади. Бу ҳақда “Associated Press” нашри ёзмоқда.
“Йирик ривожланаётган иқтисодиётлар томонидан қўллаб-қувватланган BRICS’нинг эҳтимолий кенгайиши бу уюшмани G7 гуруҳига қарши мувозанат сифатида кўраётган Россия ва Хитой учун маънавий ғалаба бўлиб хизмат қилади”, деб ёзади агентлик.
Йоханнесбург университети профессори Алексис Хабяремиянинг фикрича, Саудия Арабистони каби йирик ўйинчиларнинг BRICS’га кириши иттифоқнинг иқтисодий таркибий қисмини мустаҳкамлайди.
Ҳиндистоннинг Ар-Риёддаги собиқ элчиси Талмиз Аҳмаднинг айтишича, Саудия Арабистонининг BRICS’га қўшилиши ташкилотга қўшимча аҳамият беради.
Маълумотларга кўра, 20 дан ортиқ давлат BRICS’га кириш учун ариза топширган. Улар орасида Саудия Арабистони билан бирга Жазоир, Аргентина, Миср, Индонезия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бор. BRICS’ни кенгайтириш масаласи 22-24 август кунлари Йоханнесбургда (Жанубий Африка) бўлиб ўтадиган ва сўнгги йиллардаги Глобал Жануб давлат ва ҳукумат раҳбарларининг энг йирик учрашуви бўладиган саммит доирасида муҳокама қилинади. Мазкур тадбирга таклиф этилганлар орасида Африканинг 54 давлати раҳбарлари бор. Саммитда Россия Президенти Владимир Путин видеоҳавола орқали иштирок этади. BRICS’нинг қолган аъзо давлатлари етакчилари эса саммитда шахсан қатнашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь