Brent нефтининг нархи бир йилдан бери илк марта 58 доллардан ошди

Олам 1244
image

Лондон ICE биржасида Brent маркали нефть учун апрель фьючерс шартномасининг нархи 2 февралдаги савдода 58,05 долларга кўтарилди. Бу савдо майдончаси маълумотлари билан тасдиқланган. Нефть нархлари ўтган йилнинг 21 февралидан бери биринчи марта баррели учун 58 доллардан ошди.

Тошкет вақти билан соат 19:27 дан бошлаб, апрель ойида етказиб бериладиган Brent фьючерслари 2,63 фоизга ўсмоқда ва баррели учун 57,84 доллардан сотилмоқда.

“Инвестиция дунёси” эксперти Дмитрий Бабинга кўра, хомашёга бўлган талабнинг яхшиланган прогнозлари ва ОПEК + ишлаб чиқаришни қисқартириш шартларининг юқори даражада бажарилиши билан бир қаторда нефть нархи бир неча ойлик энг юқори кўрсаткичларни янгилаган. ОПEК + механизми самарадорлигига бўлган ишонч мавжуд хатарлардан устун бўлиб, бозор иштирокчиларини сотиб олишга ундаган.

Хабарга кўра, ўсишнинг яна бир омили – халқаро савдо майдончаларида давом этаётган оптимизм ва дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга нисбатан қўрқувнинг пасайиши. Нефть нархларини АҚШнинг янги иқтисодий рағбатлантиришига умид ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×