Бразилиялик чол-кампир рекорд ўрнатди
Олам
−
15 Февраль
8364Бразилиялик 105 ёшли Маноэл Ангелим Дино ва 101 ёшли Мария де Соуза Дино энг узоқ никоҳ рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, улар 84 йил 77 кундан бери бирга яшаб келмоқда. Улар илк бор 1936 йилда танишган. Маноэл Боа-Виажен туманига рападурас (миллий Бразилия конфети) йиғиш учун борган ва у ерда Мария билан танишган. 1940 йилда улар яна тасодифий учрашиб қолган ва шу йилда турмуш қурган.
Жуфтлик тамаки етиштириш билан шуғулланган. 13 нафар фарзандни вояга етказиб, кейинчалик 55 невара, 54 чевара ва ҳозир эса 12 эварали бўлган.
“Узоқ умр кўришнинг сири – севги. Буни ҳатто энг илғор компьютер билан ҳам ҳисоблаб бўлмайди!” дейди Мария де Соуза Дино.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бразилиялик роҳиба Инах Канабарро Лукас 116 ёш 211 кунлик ёшида дунёдаги энг кекса одамга айланганди. Яна бир бразилиялик 112 ёшли Жоао Мариньо Нето эса дунёдаги энг кекса эркак деб топилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси