Бразилиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони юзга яқинлашди
Олам
−
08 Май
3131Бразилияда сув тошқинлари қурбонлари сони 95 кишига етди, 372 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Риу Гранди-ду-Сул штати губернатори Эдуардо Лейте маълум қилди.
Ҳозирда 159 минг маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, камида 131 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.
"95 та ўлим ... Рақамлар ортиб бормоқда, аммо афсуски, биз ҳали ҳам фавқулодда вазиятда бўлганимиз сабабли уларда ноаниқлик юқори эканини тахмин қиламиз", дейди Лейте.
Апрель ойининг охирида Бразилиянинг Уругвай билан чегарадош энг жанубий штати 1941 йилдан бери энг кучли ёғингарчиликка дучор бўлди.
Ёмғирлар туфайли Риу-дас Антас дарёсидаги тўғон қулаб, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини сув босган.
Умуман олганда, Риу Гранди-ду-Сул штатидаги 497 та муниципалитетдан 401 таси бўрон ва тошқинлардан жабр кўрди.
Расмийлар табиий офатдан 1,5 миллионга яқин одам жабрланганини тахмин қилмоқда.