Бразилияда сув тошқини қурбонлари 130 нафардан ошди
Олам
−
11 Май
3438Бразилия жанубида сув тошқинлари оқибатида камида 136 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аргентина ва Уругвай билан чегарадош Рио-Гранде-ду-Сул штати фуқаролик мудофааси хизмати хабар берди.
“141 нафар киши бедарак кетган, 136 нафар киши эса вафот этган”, дейилади ҳисоботда. Аввалроқ сув тошқинлари пайтида 113 киши қурбон бўлгани айтилаётган эди.
Расмий маълумотларга кўра, сув тошқини туфайли деярли 340 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган, 1,95 миллион маҳаллий аҳоли вакили ушбу офатдан жабрланган.
Маълумот учун, ўтган ҳафта бошида Бразилия жанубида кучли ёмғир қуя бошлаганди. Мамлакат Президенти Луиз Инасио Лула да Силва минтақага ташриф буюрган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь