Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
17 Сентябрь 2023
5060Бразилиянинг Амазонас штатида Embraer Bandeirante самолёти қулаши оқибатида бортдаги 12 сайёҳ ва икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “CNN Brazil” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Самолёт кучли ёмғир пайтида қўнишга уринган.
Оқибатда икки учувчи ва 12 йўловчи ҳалок бўлган. Нашрнинг қайд этишича, Embraer бортида балиқ овлаш учун йўл олган сайёҳлар бўлган.
Барселус шаҳри мери Эдсон де Паула Родригес Мендес самолётни балиқ овлаш соҳасида ишлайдиган тадбиркор ижарага олганини айтган.
Самолёт ҳалокатини текшириш ва олдини олиш маркази воқеа юзасидан текширув бошлаганини маълум қилган.
LiveБарчаси