Бразилияда кучли ёмғир 7 кишининг умрига зомин бўлди

Олам

image

Бугун, 21 март куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида кучли ёмғир ёғиши сабаб тахминан етти киши ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, тоғли Петрополис шаҳрида қутқарувчилар фалокат қурбонлари бўлган беш кишининг жасадини топган. Кеча, 20 март куни кечаси бошланган ёмғир 12 соат давом этган. Ёғингарчилик миқдори 307 дан 370 мм гача чиққан. 

Рио-де-Жанейро штатининг жанубий қирғоғида жойлашган Ангра дус Реис курорт шаҳрида яна икки киши ҳалок бўлган.

Петрополис шаҳрида февраль ойида ҳам жуда кучли ёғингарчилик кузатилган. Ой якунига кўра, 230 дан ортиқ одам ёмғир сабаб ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Бразилиянинг шимолий, марказий ва жануби-шарқий қисмларида ёз ойларида (декабрь ойининг охиридан март ойининг охиригача) ёғингарчилик мавсуми бошланади. Унинг сабаби Амазоннинг экваториал ўрмонларидан жануби-шарқий йўналишда, Атлантика океани томон илиқ, нам ҳаво ҳаракатидир.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Бразилия

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг