Бразилияда коронавируснинг янада хавфли штамми мутацияга учрамоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Фиокруз жамоат соғлиқни сақлаш институти томонидан Бразилияда тарқалган вирус штаммлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида вируснинг ҳужайраларга кириш жараёнида мутацияга учраётгани аниқланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу ўзгаришлар вирусни вакциналарга нисбатан анча чидамли қилиши, бу эса Лотин Америкасининг энг кўп аҳолига эга бўлган давлатида жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

"Бу ўзгаришлар баъзи вакциналар самарадорлигини сезиларли даражада пасайтирди. Бу жуда ташвишланарли ҳолат. Чунки, вирус ҳамон мутатцияланишда давом этмоқда”, дейди, доктор Навека.

Тадқиқотлар Р1 асл коронавирусга қараганда 2,5 баравар юқумли ва антителаларга нисбатан анча чидамли эканини кўрсатган.

Эътиборлиси, коронавируснинг ушбу варианти билан зарарлаган ва интенсив терапия олган беморларнинг ярмидан кўпи 40 ёшгача бўлганлардир.

Ҳозирча AstraZeneca ва Хитойнинг Синоваc компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар P1 вариантга қарши самарали восита бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бразилияда коронавирус бўйича вазиятнинг оғирлиги ва ўлимлар сони ошгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Иқбол Эргашова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг