Бразилияда хусусий самолёт дўкон ҳудудига қулаб тушди
Олам
−
09:13
978Бразилия жанубидаги Грамадо шаҳрида хусусий самолёт тураржой ҳудудига қулаб тушди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
Маълум қилинишича, самолётни маҳаллий тадбиркор бошқарган ва бортда унинг оиласи бўлган. Уларнинг ҳаммаси вафот этган.
“Самолёт ичида ўн киши бўлган ва уларнинг ҳаммаси воқеа жойида вафот этган”, дейилади хабарда.
Бортда Сан-Паулу шаҳрида яшаган тадбиркор Луис Клаудио Салгейру Галеацци бўлган. Галеацци самолётни ўзи бошқарган. Йўловчилар орасида унинг рафиқаси, куёви, қайнонаси ва уч фарзанди, шунингдек, тадбиркорнинг синглиси ва икки фарзанди бўлган.
Самолёт мебель дўконига қулаган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, воқеа жойида бўлган 14 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентинанинг Сан-Фернандо шаҳрида Bombardier Challenger 300 хусусий самолёти қўниш вақтида тураржой биносига урилиб, ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида самолётда бўлган икки учувчи ҳалок бўлган.
LiveБарчаси