Бразилияда дунёдаги энг кекса одам вафот этди
Бу қизиқ
−
02 Август 2023
17002Бразилияда дунёнинг энг кекса одами Хосе Паулино Гомес 127 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Маҳаллий муниципалитетнинг рўйхатга олиш идораси маълумотларига кўра, эркак 1895 йил 4 августда туғилган. Гомес ҳаётининг сўнгги ойида тўшакка михланиб қолган ва 28 июль куни у уйида кўп аъзолар етишмовчилигидан вафот этган.
Хосе бутун умри давомида чорвачилик билан шуғулланган ва фақат 2019 йилда от минишни тўхтатган.
Унинг етти нафар фарзанди, 25 нафар невараси, 42 нафар чевараси ва 11 нафар эвараси бор.
Расмий равишда бразилиялик Хосе энг кекса одам эмас эди, чунки у ўз рекордини рўйхатдан ўтказмаган.
Айни пайтда сайёрадаги энг кекса одам Испанияда истиқомат қилувчи Мария Браньяс Морера ҳисобланади. Ҳозир у 115 ёшда.